Ўзбекистон | 10:12 / 07.02.2023
8839
1 дақиқада ўқилади

Ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича лицензия учун 3 млн сўм давлат божи ундирилади

Фото: Sputnik

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимча киритилди.

Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

“Давлат божи тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, ҳайдовчилар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича лицензия учун БҲМнинг 10 баравари (3 млн сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. 

Ҳайдовчиларни тайёрлаш учун лицензияни Ички ишлар вазирлиги беришини инобатга олган ҳолда бошқа нодавлат таълим фаолиятини лицензиялаш устунида (29-устун) ҳайдовчиларни тайёрлаш истисно экани белгилаб ўтилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид