Украина хавфсизлик хизмати ва ички ишлар вазирлигига раҳбарлар тасдиқланди
УХХнинг олдинги раҳбари ўтган йил ёзида ишдан олинган, ИИВ раҳбари январда авиаҳалокатга учраб, вафот этганди.
Олий рада Украина хавфсизлик хизматига Василий Малюкни раҳбар этиб тасдиқлади, у бунга қадар махсус хизматлар раҳбарлиги вазифасини вақтинча бажарувчи эди.
УНИАН нашри хабарига кўра, бу қарор 324 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган. Парламент йиғилишида Украина президенти Володимир Зеленский ҳам иштирок этиб, Малюк номзоди учун овоз беришга чақирган.
У депутатлар қаршисида чиқиш қилиб, Россия босқини борасида қатъий фикр билдирган ва олқишларга сазовор бўлган.
Бундан ташқари, парламентарийлар Украинанинг янги ички ишлар вазирини лавозимга тасдиқлашган — бу лавозимни 2019 йилдан буён мамлакат Миллий полицияси раҳбари бўлган Игорь Клименко эгаллади. Унинг номзоди учун 321 депутат овоз берган.
18 январ куни Броварида вертолёт ҳалокати оқибатида Украина ИИВнинг олдинги раҳбари Денис Монастирский ҳалок бўлгач, Клименко вазир вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турганди.
- Муқаддам Украина хавфсизлик хизмати раҳбари биринчи ўринбосари бўлган Василий Малюк 2022 йил июлида мамлакат президенти фармони билан махсус хизматларнинг вақтинча раҳбари этиб тайинланганди. Ўшанда УХХ раҳбари Иван Баканов ва Украина бош прокурори Ирина Венедиктова ишдан олинганди — бу ушбу идоралар ходимларининг Россия махсус хизматлари билан алоқалари текширилиши ортидан рўй берганди. Баканов — Володимир Зеленскийнинг болаликдаги дўсти ҳисобланади. У 2019 йил августида УХХ раҳбари бўлганди.
Мавзуга оид
10:46
Трамп Украина бўйича музокаралар учун махсус вакил тайинлайди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024