Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда саноат тармоқлари учун кадрлар тайёрлашга япон мутахассислари жалб қилинади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сиддиқов Япония элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигининг сиёсий, савдо-иқтисодий, таълим, маданий-гуманитар ва иқтисодий дипломатияни чуқурлаштиришдаги амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Қайд этилганидек, ўзаро савдони ривожлантириш, экспорт ва инвестициявий ҳамкорликни юксалтиришнинг янги йўллари ҳамда имкониятларини излаш бўйича икки томонлама саъй-ҳаракатлар муҳим саналади. Элчи япон бизнесининг ўзбек ҳамкорлари билан ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга қизиқиши ортиб бораётганини маълум қилди.
Томонлар Ўзбекистонда саноат тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш соҳасида малака ошириш ва тажриба алмашиш учун япониялик мутахассисларни жалб қилишдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
11:38 / 26.05.2025
Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025