Ўзбекистон | 12:24 / 11.02.2023
11430
1 дақиқада ўқилади

Британия мавсумий мигрантлар учун квота доирасида Ўзбекистондан ишчи кучи жалб этади 

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Буюк Британиянинг Pro-Force рекрутинг компанияси ўртасида ҳамкорлик натижасида 24 кишидан иборат ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Британиядаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган фермаларда мавсумий ишлаш учун етиб келди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Фото: Dunyo

Мазкур лойиҳа доирасида 2023 йил мобайнида Ўзбекистондан 1,5 минг нафар ишчи кучини жалб этиш кўзда тутилган. 2022 йилда 2 минг нафарга яқин ўзбекистонлик ушбу мамлакатда мавсумий ишларга жалб этилган.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Британия ҳукумати томонидан мавсумий хорижий меҳнат мигрантлари учун ажратилган 40 мингдан ортиқ квота доирасида Ўзбекистондан ишчи кучини жалб этиш ҳамда мамлакат меҳнат миграцияси имкониятларидан фойдаланишдир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид