Ўзбекистон | 15:29 / 11.02.2023
15356
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда тўлов аппаратларидан пул ўғирлаб юрган жиноий гуруҳ қўлга олинди  

Жиноий гуруҳ аъзолари Тошкент вилояти ва пойтахт кўчаларидаги 3 та тўлов аппаратини бузиб очиб, ичидаги пулларни ўғирлашган.

Маълумотларга кўра, Юнусобод тумани Барака кўчасида жойлашган автобус бекатидаги Пайнет аппарати бузиб очилган ва ичидаги 40 млн 278 минг сўм пуллар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида бу жиноят бўйича 4 нафар шахс гумонланиб, ҳибсга олинган.

Улардан бирининг маълум қилишича, аввал банкоматга нақд пул ўзлари томонидан қўйилиб, пластик картага тушириб олинган. Кейин тўртовлон бекатдаги тўлов аппаратини бузиб очиб, нақд пулларни ўғирлашган. Унга 8 млн сўмдан ортиқроқ улуш теккан ва бу пул қўлга олингунича унинг ёнида бўлган.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, суриштирувлар натижасида бу тўртлик томонидан худди шу жиноий усулда яна бошқа икки тўлов аппаратлари тунаб кетилгани маълум бўлган. Хусусан, Олмазор тумани Жомий айланмаси бекатида жойлашган тўлов аппаратидан 24 млн 124 минг сўм, Тошкент вилояти Тошкент туманидаги тўлов аппаратидан 310 минг сўм пулларни ўғирлашган.

Самарқандда бир гуруҳ шахслар ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғирлаб кетишди

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид