Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО сайтлари ҳакерлик ҳужумига учради
НАТОнинг онлайн ресурслари ҳакерлик ҳужумига учради. Шимолий Атлантика альянси вакили dpa'га кибермутахассислар кўплаб сайтларга таъсир кўрсатган ҳодисани фаол равишда текшираётганини тасдиқлади.
Dpa маълумотларига кўра, аввалроқ Twitter'да россияпараст кибержиноятчилар НАТО махсус операциялар кучлари штаби (NSHQ) сайтига ҳужум қилгани, шундан сўнг у бирмунча вақт ишламай қолгани ҳақида маълумот пайдо бўлган.
Ҳужумда, хусусан, «Россиянинг Killnet ҳакерлар гуруҳи» айбланди, дея хабар беради dpa. У Германиядаги Бундестаг, полиция ва муҳим инфратузилманинг веб-сайтларига киберҳужумлар билан боғлиқ.
Альянс доимий равишда ҳакерлик таҳдидларига дуч келиши ва кибермаконда хавфсизликни таъминлаш масаласига жиддий ёндашишини таъкидлади.
Россияпараст ҳакерлар 2022 йил май ойида Германия ҳукумати веб-сайтларига бир қатор DDoS ҳужумларни амалга оширди.
Хусусан, Мудофаа вазирлиги, Бундестаг, федерал полиция ва бир қатор федерал ерларнинг полиция хизматлари порталлари ҳужумга учраган. Бундан ташқари, канцлер Олаф Шольцнинг сайти вақтинча ишламаган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
08:40 / 16.04.2025