Ўзбекистон | 08:33 / 15.02.2023
13045
1 дақиқада ўқилади
Банк ҳисобрақамларини очиш тартиби ўзгарди
Марказий банк бошқарувининг “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Йўриқномага мувофиқ:
- таъсисчилари Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ҳамда ЯТТларга банк ҳисобварақларини 2023 йил 1 майдан бошлаб, давлат рўйхатидан ўтиш жараёнида ҳам, фаолияти давомида ҳам банк ҳисобварақларини масофадан туриб очишга рухсат;
- ногиронлиги бўлган шахсларга факсимил имзодан фойдаланишга рухсат;
- ҳисобварақни очиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон сақлаш имконияти бўлганда, қоғозда сақламаслик ҳуқуқи берилмоқда;
- барча жисмоний шахсларга ягона идентификатор – жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР) асосида ҳисобварақ очилиши белгиланмоқда.
Мавзуга оид
13:59 / 13.07.2024
Битта хонадонда яшовчи оилаларнинг ҳар бирига электр учун алоҳида ҳисобрақам очиш режалаштириляпти
08:34 / 16.03.2024
АҚШдан ҳисобрақам олиб беришини ваъда қилиб, фуқароларни чув туширган шахс ушланди
10:52 / 15.03.2023
Тижорат банкларида доллар курси 11 500 сўмга чиқди
14:19 / 15.02.2023