Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дом” томида “участка”. Тошкентлик фуқаро кўп қаватли уй томида ҳовлили турар жой қуриб олгани аниқланди
Ноқонуний қурилишни 15 кунда бузиб ташлаш бўйича кўрсатма берилган.
Янгиҳаёт туманида мулкдорлар кўп қаватли уйнинг том қисмидан ноқонуний равишда уй қуриб олгани маълум бўлди. Ҳолат кўп қаватли уйлардаги ноқонуний қурилмаларни аниқлаш тадбирлари давомида аниқланган.
Таъкидланишича, тумандаги “Янги турмуш” МФЙда жойлашган, “Мегаполис буилдинг” МЧЖ томонидан 2021 йил қуриб битказилган кўп қаватли уйнинг мансарда қисмида мулкдорлар томонидан ноқонуний равишда қўшимча уй қурилган. Мазкур уйга хизмат кўрсатувчи бошқарув ташкилотларининг бир неча бор огоҳлантиришлари ҳам мулкдорларни ушбу фикридан қайтаролмаган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига кўра, мулкдорларга нисбатан маъмурий чора кўрилиб, ноқонуний қурилмаларни 15 кун ичида бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Мавзуга оид
08:14 / 21.05.2025
Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони маълум қилинди
08:55 / 12.05.2025
Тошкентда кўп қаватли турар жой қуриш учун берилган хулоса судда бекор қилинди
11:23 / 31.01.2025
Фарғонада ҳовлилар орасида 5 қаватли “дом” қурилди. Аҳолининг шикоятлари натижасиз қолмоқда
17:56 / 13.11.2024