Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёшлар «маҳалладан вазирликкача» тизими орқали давлат идораларига бириктирилади — президент топшириғи
Давлат идоралари ёшларга эътибор қаратади ва ғамхўрлик қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда қайд этилишича, ўтган йили 9 минг 406 та маҳаллада ёшлар етакчилари фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш имконияти яратилган. Натижада ёшлар мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 30 кундан 5 кунга қисқарган. Айни пайтда етакчиларнинг тавсияси асосида йигит-қизларга 25 та ёрдам тури кўрсатилмоқда.
Бундан ташқари, ёш авлоднинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида 14-30 ёшдаги 9 миллион нафар ёшларнинг баланси шакллантирилган. Бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидорини юзага чиқариш мақсадида 5 босқичли «Беш ташаббус олимпиадаси» ўтказилмоқда.

Йиғилишда бу борадаги ишларни давом эттириб, сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарурлиги таъкидланди.
Давлат раҳбари битирувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш ва иш билан таъминлашга қаратилган «Ҳаёт мактаби» дастурини амалга ошириш ташаббусини билдирди.
Ёшларни эътибор ва ғамхўрлик билан тўла қамраб олиш мақсадида улар «маҳалладан вазирликкача» тизими орқали давлат идораларига бириктирилиши белгиланди.
Ёшларга ажратилаётган маблағларнинг шаклланиши ва молиялаштириш жараёнларини рақамлаштириб, мақсадли йўналтириш вазифаси қўйилди. Йигит-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнес кўникмаларини ривожлантириш бўйича кўрсатма берилди.
Ёшларни ёт ғоялар хуружидан ишончли ҳимоя қилиш учун муқобил ахборот ресурслари яратиб, бойитиб бориш муҳимлиги айтилди.

Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
17:31 / 15.05.2025
Ҳар йили 1 миллион ўқувчи Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилинади
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025