Нидерландия бош вазири Киевга борди
Нидерландия бош вазири Марк Рютте Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашиш учун Киевга келди. Бу ҳақда NOS хабар берди.
Унга кўра, вазирлар маҳкамаси раҳбари «Украина бирлиги учун ҳалок бўлганлар хотираси девори»га гулчамбар қўйди. Кейинроқ, 17 февраль куни Рютте Зеленский билан музокаралар ўтказади.
Аввалроқ Нидерландия бош вазири 2022 йил июль ойида Киевга ташриф буюрган эди. Украина пойтахтига Нидерландия ташқи савдо ва ривожланиш бўйича ҳамкорлик вазири Лише Шрайнемахер ҳам келади.
Бундан олдин Die Welt газетаси Дания ва Нидерландия ҳукуматлари Украинани жанговар танклар билан таъминлаш қарорини қайта кўриб чиқишгани тўғрисида хабар берганди.
Нидерландия бош вазири Марк Рютте қироллик Украинага унинг мамлакати Германиядан ижарага олган ва ҳали ҳам немис-нидерланд батальонида хизматда бўлган 18 та Leopard 2 танкини бериши мумкинлигини айтган эди, деб эслайди газета.
Бироқ Ҳааганинг Die Welt сўровига жавобида айтилишича, улар бу танкларни Украинага бера олмайди. «Ушбу қарор Нидерландия ва Германия ўртасида пухта мувофиқлаштирилгандан сўнг қабул қилинди», — дея қироллик расмийларининг жавобидан иқтибос келтиради таҳририят.
Мавзуга оид
14:00 / 16.11.2024
Умеров: Украина Россия томонидан эгаллаб олинган барча ерларни қайтариб олмоқчи
13:46 / 16.11.2024
Журналистлар Украинада 78 минг россиялик аскар ҳалок бўлганини тасдиқлади
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:41 / 15.11.2024