Жаҳон | 16:14 / 19.02.2023
23435
6 дақиқада ўқилади

Вуҳледар учун жанглар ва қор ўйнаётган аскарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 360-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина ҳарбий разведкаси вакили Россия ўзаро чегарадан бир неча юз километр масофага (украин артиллерияси етиб бора олмайдиган масофа) 450 самолёт ва 300 вертолёт тўплаганини хабар қилди.
  • Олий рада раиси Руслан Стефанчук Украина НАТОдан 2023 йилда аъзолик таклифи кутаётганини айтди.
  • АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис АҚШ Россия Украинада инсониятга қарши жиноятлар содир этганини расман тасдиқлашини маълум қилди.
  • Хитой яқин вақтлар ичида Россиянинг Украина билан урушига ечим топиш бўйича режасини тақдим этиши кутилмоқда.
  • РФдаги ҳарбий комиссариатларда ҳарбий хизматга чақирилувчиларга оид батафсил маълумотлар базаси пайдо бўлади. Бу ҳақда хабар топган журналистлар Фарида Рустамова ва Максим Товкайлога кўра, бу расмийларга сафарбарликдан қочиб, мамлакатни тарк этганларнинг йўлини тўсишда ҳам ёрдам беради.
  • Америка разведкасига кўра, «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясининг Украинадаги йўқотишлари ҳалок бўлганлар ва яраланганлар қўшиб ҳисобланганда 30 минг кишини ташкил этади.

Вуҳледар учун жанг

Донецк областида жанглар давом этмоқда. Аммо 18 феврал куни Тавр йўналиши мудофаа кучлари спикери Олексий Дмитрашковский Россия қўшини Вуҳледар ҳудудида юриш суръатларини «бир неча бор пасайтиргани» ҳақида хабар берди. Бир ҳафта олдин, 12 феврал куни Украина қуролли кучлари бу ерда 155-денгиз пиёдалари бригадасининг сараланган қўшини тор-мор этилгани ҳақида маълум қилганди. Денгиз пиёдаларидан бири «7×7» нашрига бригада шахсий таркибининг 80–90 фоизи сафарбар қилинганлар билан тўлдирилган бўлганини айтган. 

Дмитрашковскийнинг сўзларига кўра, энди Россия томони мотоўқчилар бўлинмалари билан ҳужум қилмоқда (бу бўлинмалар зирҳли техникалар билан таъминланмаган). Украина қуролли кучлари вакили буни «суицид ҳаракати» деб атаган. «Афтидан, уларни шунчаки „жойида ўтирмаслиги“ учун бундай штурмларга юборишмоқда», — дея тахмин қилади у.

«ДХР» раҳбари Денис Пушилин эса россияликлар позициясини бошқачароқ ифодалаган — унинг сўзларига кўра, бу позиция «яхшиланмоқда». Унинг қўшимча қилишича, Россия кучлари Вуҳледар шимолидаги дала ҳовлилар ҳудудини назорат қилмоқда, аммо «ҳозирча кўча жанглари ҳақида гап кетмаяпти».

Вуҳледарда ракета зарбаси келиб тушган турар жойдаги шикастланиш
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA
Вуҳледардаги украин ҳарбий техникалари 
Вуҳледардаги украин ҳарбий техникалари
Вуҳледарлик кекса аёл ракета зарбасидан шикастланган квартирасида
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA
Вуҳледарлик кишилар ўзи учун бошпанага айланган ертўлада
Yevhen Titov / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари

Украиналик ҳарбий кассетали снаряд металл қуймасидан тайёрланган тулум (чалғитувчи қўриқчи) олдида турибди
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари ҳарбийси ўзиюрар артиллерия қурилмасидан атрофга қарамоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари фронт чизиғида ўт очмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Харкив областида инсонпарварлик ёрдами 

Зеленое қишлоғида қорли йўл бўйлаб ҳуманитар ёрдам учун кетаётган кекса ёшли аёллар
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Харкив области кенг кўламли босқиннинг илк кунларидан қисман истило остида қолганди. Кузда, Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми давомида ҳудуддаги шаҳарлар ва қишлоқларнинг аксари озод этилди. Бу фотода — Зеленое қишлоғида кўнгиллилардан озиқ-овқат тўпламини қабул қилиб олаётган кекса ёшли аёл.
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Фронтбўйидаги Северск шаҳри ҳаёти

Северск — Донецк областида 2022 йил июлидан буён шиддатли жанглар давом этаётган Бахмутга яқин жойлашган шаҳарлардан биридир. У йўллар кесишмасида жойлашган: бир томондан Бахмутдан, бошқа томондан Лимандан, яна бир томондан — Россия қўшинлари эгаллаб олган Лисичанск ва Северодонецк шаҳарларидан келувчи йўллар шу ерда туташади. Северск мунтазам равишда ўққа тутилади, шу туфайли шаҳарда электр йўқ, иссиқ сув узатиш чекланган.

Северскнинг кўриниши
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Северск аҳолиси отишмалардан ертўлада яширинмоқда
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли гулханга ёқиш учун шох-шабба йиғмоқда. Северскда Донецк областининг бошқа шаҳарлари қатори марказий иссиқлик таъминоти ишламайди
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Северск ўққа тутилиши чоғида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари қабрлари
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Олдинги чизиққа қайтишдан олдин қор ўйнаётган украин ҳарбийлари

Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид