Жаҳон | 11:37 / 20.02.2023
8611
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Россия ва Хитойнинг ўғит бозоридаги роли АҚШни хавотирга солмоқда

Украинадаги уруш ва ундан кейинги озиқ-овқат инқирози ўғит ишлаб чиқарувчиларнинг дунёдаги стратегик ролини белгилаб берди. 

Фото: almanac

Россиянинг Украинага бостириб кириши ўғитларнинг «глобал таъсирнинг стратегик дастаги» сифатидаги ролини очиб берди, деб ёзади Bloomberg 20 февраль, душанба куни.

Украинадаги уруш озиқ-овқат инқирозини келтириб чиқарди ва бу энг бой мамлакатларга қаттиқ таъсир кўрсатди. «Бу ўғитлар ва уларни бошқараётганларни дунё сиёсий кун тартибининг биринчи қаторига олиб чиқди», деб таъкидлайди агентлик. 

Bloomberg маълумотларига кўра, Хитой ўғитлар бозорида дунё етакчиси ҳисобланади - у 31,9 миллион тонна азот ва 6,1 миллион тонна калий ишлаб чиқаради. Иккинчи ўринда 11,2 миллион тонна азот ва 9,5 миллион тонна калий билан Россия, учинчи ўринда 1 миллион тонна азот ва 7,6 миллион тонна калий билан Беларус жойлашган. Қўшма Штатлар ушбу ўғит ишлаб чиқарувчилар рўйхатида 13,3 миллион тонна азот ва 369 минг тонна калий билан тўртинчи ўринни эгаллайди. 

Агентлик таҳлилчилари фикрича, Хитой, Россия ва Беларуснинг дунёда асосий ўғит етказиб берувчилари сифатидаги роли АҚШ ва бошқа мамлакатларни ташвишга солмоқда. Шу билан бирга, Россиядан ўғитларни экспорт қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш Москва, Киев, Анқара ва БМТ ўртасидаги дон битимининг бир қисми бўлди, деб эслайди Bloomberg. 

Мавзуга оид