Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Instagram пулли верификацияни жорий қилади
Хизмат ҳақи ойига қарийб 12 доллардан бошланди.
Meta корпорацияси ўзининг Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларида пулли верификацияни жорий этишни синовдан ўтказишни бошлайди. Бу ҳақда The Verge хабар берди.
«Бу ҳафта биз Meta Verified обуна хизматини йўлга қўйишни бошлаяпмиз. Бу сизга ҳужжатларингиз орқали шахсингизни тасдиқлаш, кўк белгини олиш ва сизга тақлид қиладиган аккаунтлардан қўшимча ҳимояланиш, шунингдек, қўллаб-қувватлаш хизматидан биринчи навбатда фойдаланиш имконини беради», деб ёзди Meta бош директори Марк Цукерберг Instagram саҳифасида.
Пулли верификация фақат 18 ёшдан ошган Facebook ва Instagram фойдаланувчилари учун жорий этилади. Унинг нархи сайт орқали сотиб олинганда ойига $11,99, мобил илова орқали харид қилинганда эса ойига $14,99 туради. Бу ҳафтада янги функция Австралия ва Янги Зеландияда, тез орада эса бошқа мамлакатларда ҳам ишга туширилади, деб ваъда берди Цукерберг.
Meta Verified функцияси 2022 йил ноябрида Twitter томонидан жорий қилинган пулли верификацияга ўхшаш. Шу вақтда Twitter ойига 8 доллар эвазига верификацияни англатувчи кўк белгини сотиб олиш имкониятини ишга туширган эди. Аммо, сохта аккаунтлар уни сотиб олишни бошлагани сабабли функцияни тўхтатишга мажбур бўлди. Декабр ойида функция қайта ишга туширилди.
The Verge нашрининг ёзишича, Meta платформасининг пулли текширувга ёндашуви бир қарашда Twitter тармоғиникидан жиддийроқ кўринади, чунки Meta верификация учун ҳужжат сўрайди (Twitter верификацияси учун фақат телефон рақами кифоя) ва сохта аккаунтлардан ҳимояланиш бўйича қўшимча чораларни ваъда қилади. Бироқ, бу чоралар нима эканлиги ҳозирча аниқ эмас.
Мавзуга оид
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
08:40 / 26.03.2025