Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида илиқ ҳарорат кузатилади, дам олиш кунлари совуқ ҳаво кириб келади
Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳарорат фони нисбатан текис бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +2...+7 даража, кундуз кунлари +13...+18 даража, айрим кунларда +20...+22 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 22 феврал, чоршанба куни республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий ҳудудлар, энг чекка жануб ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучаяди.
Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 24 феврал куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, кундузги ҳарорат +3...+6 даражагача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.
Пойтахтда 20-24 феврал кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 февралда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари +3...+6 даража, кундуз кунлари +16...+20 даража, 22 февралда +14...+15 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025