Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жимми Картер даволанишдан бош тортиб, ҳоспис ёрдамини танлади
АҚШ тарихидаги энг кекса собиқ президент сўнгги йилларда меланома ва бошқа муаммолар билан курашди.
АҚШнинг собиқ президенти, ҳозир 98 ёшда бўлган Жимми Картер бир неча бор касалхонага ётқизилганидан сўнг кейинги даволанишдан бош тортди, деди Картер маркази 18 февраль, шанба куни. Собиқ давлат раҳбари қолган вақтини оиласи билан ўтказишга ва қўшимча тиббий аралашув ўрнига ҳоспис ёрдамини олишга қарор қилди, дейилади Марказ хабарида.
The New York Times газетасининг ёзишича, Картер сўнгги йилларда соғлиғида бир қанча инқирозларни бошдан кечирган, жумладан, 2015 йилда жигари ва миясига метастаза берган меланомани.
Собиқ президент рафиқаси, 95 ёшли Розалин Картер билан Жоржиядаги ранчода яшайди. 2019 йил март ойида у мамлакат тарихидаги энг кекса собиқ президентга айланди. Сўнгги йилларда Картер жамоат фаолиятини деярли тўхтатди ва 2021 йил январида АҚШ президенти Жо Байденнинг инаугурациясида қатнаша олмади. Шундан сўнг Байденнинг ўзи Картернинг уйига ташриф буюрди.
Картер 1976 йилда Демократик партиядан президентликка сайланган ва 1981 йилга қадар Оқ уйни бир муддат бошқарган, у сайловларда республикачи Роналд Рейганга ютқазган. Истеъфога чиққанидан кейин Картер сўнгги йилларда соғлиғи ёмонлашгунча гуманитар лойиҳалар билан шуғулланишда ва дарс беришда давом этди. 2002 йилда у дунё бўйлаб можароларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва инсон ҳуқуқлари учун курашга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Нобел тинчлик мукофотига сазовор бўлди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025