Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахслар ва транспортларни чегарада тезкор ўтказиш механизми ишга туширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат чегараси орқали жисмоний шахслар ҳаракатланиши ҳамда улар томонидан товар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш жараёнларини янада соддалаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Транспорт воситаларида Давлат чегарасини тезкор кесиб ўтиш механизмини ўз ичига олган “Электрон навбат” интерактив хизматдан фойдаланишда давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент тасдиқланади, унда қуйидагилар назарда тутилади:
- божхонада мавжуд ахборот тизимлари ёрдамида ўтказиш пункти орқали ҳаракатланишда электрон навбат олиш;
- юк автотранспорт воситаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш фоизи ва енгил автотранспорт воситалари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида йиғим ундириш.
Жисмоний шахсларни чегара ўтказиш пунктларида тезкор ўтказиш механизмини назарда тутувчи Fast-track хизматидан фойдаланган ҳолда кесиб ўтиш ва ушбу хизматдан фойдаланишда давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент тасдиқланади.
Бунда:
- жисмоний шахслар ҳамда уларнинг қўл юки ва багажлари давлат назорати органлари томонидан навбатсиз амалга ошириш;
- хизматдан 16 ёшга тўлмаган шахслар, шунингдек кузатувчисиз ҳаракатлана олмайдиган ақли заиф ёки жисмоний имконияти чекланган (ногирон) жисмоний шахслар тўлов тўланмаган ҳолда фойдаланиши;
- жисмоний шахслар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи миқдорида йиғим ундириш;
- “Электрон навбат” интерактив хизматидан фойдаланаётган автотранспорт воситалари ҳаракатланиши мўлжалланган чегара божхона постлари рўйхати;
- 12 та чегара божхона постларида “Электрон навбат” интерактив хизмати ишга туширилиши назарда тутилади.
Божхона қўмитаси 2023 йил 1 мартга қадар масофадан туриб онлайн равишда транспорт воситалари навбатларини шакллантириш имконини берувчи “Электрон навбат” ва жисмоний шахслар учун Fast-track интерактив хизматларини амалиётга жорий этади.
Божхона қўмитаси, Давлат Хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ташқи ишлар вазирлиги олдиндан буюртма қилинган навбатлар асосида ҳаракатланиб келаётган жисмоний шахсларни ҳамда транспорт воситаларини белгиланган навбатлар асосида ўтказиш пунктлари орқали ўтказилишини таъминлайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан келишган ҳолда “Электрон навбат” асосида ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун автомобиль йўлларида жойлашган ўтказиш пунктларидан камида 1 км олдин алоҳида йўлаклар ёки хўжалик юритувчи субъектларни жалб этган ҳолда жорий йилнинг сўнгига қадар автотураргоҳлар ташкил этади.
Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси дипломатик каналлар орқали мазкур қарор билан амалиётга жорий этилаётган қулайликлар тўғрисида хорижий давлатларга етказилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
10:55 / 06.05.2025
Чегарада ушлаб қолинган маданий бойликлар суммаси маълум қилинди
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
16:52 / 29.04.2025