Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар энг катта ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келди
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматларининг энг катта ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.
Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажми қарийб 9,7 трлн сўмни ташкил этган.
Ўзбекистонда 2022 йилда кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ҳажмида 4,8 трлн сўм билан Тошкент шаҳрининг улуши энг юқори бўлган.
Аввалроқ Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари Тошкент шаҳрида уй-жой нархларининг ўзгаришини таҳлил қилганди.
Тошкент шаҳридаги кўчмас мулк бозорида сотувлар сони 8 фоизга (7 814 тадан 8 408 тага) ошган. 1 кв метр нархи ўртача 27 фоизга ўсди: агар 2021 йилнинг ноябрида бу кўрсаткич 849 АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг ноябрида бу кўрсаткич 1078 АҚШ долларига етган.
Тошкент шаҳрининг бешта туманида 1 кв метр уй-жой нархи шаҳардаги ўртача кўрсаткичдан (1078 доллар) сезиларли даражада юқори: Миробод туманида – 1285 доллар (+20 фоиз), Яккасаройда – 1178 доллар (+9 фоиз), Шайхонтоҳурда – 1144 доллар (+6 фоиз), Мирзо Улуғбекда - 1137 доллар (+6 фоиз) ва Юнусободда - 1117 доллар (+4 фоиз).
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024