Шавкат Мирзиёев Қоҳирага жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг таклифига биноан 20 феврал куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Қоҳирадаги «Ал-Иттиҳодия» саройида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.
Томонлар устувор соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар. Якунда қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Давлат раҳбари Мисрнинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказади.
Мамлакатнинг энг қадимги ўтмишдан бугунги кунгача бўлган давр тарихига оид ёдгорлик ва буюмларнинг бой тўпламига эга Миср цивилизацияси миллий музейи билан танишиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
15:34 / 18.11.2024
Миср Ўзбекистонда қурилаётган кимё кластери лойиҳасида иштирок этмоқчи
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024