Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳар куни 4 нафар бола ҳалок бўляпти ёки жароҳатланяпти
Россия ҳарбийларининг Украинага бостириб кириши бошланганидан буён мамлакатда ҳар куни тўрт нафарга яқин бола ва ўсмир ҳалок бўлмоқда ёки яраланмоқда. Бу ҳақда Save the Children халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилган.
Унда қайд этилишича, бу тахминий ҳисоб-китоб, ҳақиқий рақам анча юқори бўлиши мумкин. Ташкилот маълумотларига кўра, уруш натижасида тўрт миллиондан ортиқ украиналик бола гуманитар ёрдамга муҳтож.
Россия қўшинларининг доимий ўққа тутиши ҳам болалар ҳаётига катта таъсир кўрсатди, дейилади ҳисоботда. Уруш бошланганидан бери болалар бошпаналарда ўртача 920 соат, яъни бир ойдан ортиқ вақт ўтказишларига тўғри келган.
Save the Children ташкилоти бош директори Ингер Ашинг ўз баёнотида: «Ер остида узоқ вақт бирга яшаш - ҳеч қандай бола бошдан кечирмаслиги керак бўлган даҳшатли тажриба», деди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025