Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда IT йўналиши бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган танлов ўтказилади
Президент топшириғи билан «Электрон ҳукумат», «Бизнес учун дастур», таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлат раҳбари ёшларни ахборот технологиялари (IT) соҳасида ўқитиш, уларга ишлаши учун шароит ва маҳсулоти учун бозор яратиш зарурлигини таъкидлади.
Бу борада 1 апрелдан «Электрон ҳукумат», «Бизнес учун дастур», таълим йўналишлари бўйича мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлган республика танлови бошланади. Ҳокимларга бундай танловларни вилоят ва туманларда кўпроқ ўтказиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, ҳудудларда ёшлар яратган 50 та энг яхши дастур Рақамлаштириш жамғармалари ҳисобидан сотиб олинади.
1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади. Жумладан:
- ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;
- IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

Олис ва чекка ҳудуддаги ёшларни хорижий тилларга ўргатиш учун алоҳида телеканал ташкил қилинган. Рақамлаштириш вазирлигига ушбу телеканалда ITга ўқитиш бўйича ўқув курслари ва камида 30 фоиз қизиқарли контентларни жойлаштиришни таъминлаш топширилди.
Олий таълим ва Рақамлаштириш вазирликларига:
- қурилиш, геология, машинасозлик, транспорт каби йўналишларда муҳандис-технологларни тайёрлаш учун замонавий дастурий маҳсулотларни ўрганиб, янги ўқув йилидан олийгоҳларда жорий қилиш;
- IT парк ва унинг филиалларини бундай олийгоҳларга боғлаб, ўқитувчи ва талабаларни янги дастурларда ишлашга ўргатиш топширилди.
IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.
Мисол учун, 80 фоиз буюртмалар АҚШ компанияларига тўғри келмоқда. Лекин, Европа, Канада, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам жуда катта бозор борлиги қайд этилди.
Шу боис, паркда хорижий компаниялар учун «Рақамли молия технологиялари маркази» ташкил этилади.
Мутасаддиларга бугунги топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Мавзуга оид
11:24 / 22.05.2025
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
07:37 / 19.04.2025
Соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди
10:49 / 10.03.2025