Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда университет талабаси фуқаронинг картасидан 75,7 млн сўм пулларни ўғирлади
Талаба банклардан бирида амалиёт ўтаган пайтда жабрланувчига қўнғироқ қилиб, смс-хабарномани билиб олган ва унинг картасидаги пулларни бошқа картага ўтказган.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи фуқаронинг банк картасидан 75,7 млн сўмни ўғирлаб олган талаба йигит ушланган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Термиз шаҳрида яшовчи М.Ш. ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс банк картасидан 75,7 млн сўм пулларини ечиб олганини билдириб, унга нисбатан қонуний чора кўришни ва пулларни қайтаришда ёрдам сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлар давомида, ушбу жиноятни университетлардан бирининг 4-курс талабаси, 25 ёшли М.А. содир этгани маълум бўлган.
Суриштирувда аниқланишича, М.А. банк филиалларидан бирида амалиёт ўтаётган вақтида банк тизими орқали нотаниш шахснинг банк картасини фаоллаштирган.
У жабрланувчига қўнғироқ қилиб, банк ходими эканини айтган ва смс-хабарномани қўлга киритиб, картадаги барча пулларни бошқа банк картасига ўтказган. Сўнг турли банкоматлар орқали картадаги пулларни ечиб олган.
Қайд этилишича, М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025