Жаҳон | 14:30 / 22.02.2023
24760
5 дақиқада ўқилади

Путин Украинадаги урушда ғарбни айблаётганда, Россия Херсонни яна ўққа тутди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 363-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаат қилди. РФ президенти ўз нутқида Украинадаги урушни Ғарб бошлагани ҳақида гапирди, шунингдек Россия АҚШ билан имзоланган стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича келишувдаги иштирокини тўхтатишини маълум қилди.
  • АҚШ президенти Жо Байден эса Варшавада чиқиш қилди, у бу ерга Киевдан поезд орқали қайтган. У Украинага мунтазам қўллаб-қувватлов ваъда қилди, россияликларни эса Ғарб Россияга ҳужум қилмоқчи эмаслигига ишонтирди.
  • Россия қўшини Херсонни ўққа тутди. Натижада беш киши ҳалок бўлган, яна 21 киши жабрланган. Зарбалар турар жойлар, жамоат транспорти бекати ва муҳим инфратузилма объектларига келиб тушган.
  • Журналистлар Кремлнинг махфий ҳужжатини қўлга киритди, унга кўра, Россия 2030 йилгача Беларусни босиб олишни режалаштирган.
  • Белгород областида уруш бошидан буён илк бор диверсия бўйича ҳукм ўқилди. Маҳаллий аҳоли вакилларидан икки киши уч ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этилди, улар жазони қатъий режимли колонияда ўташи белгиланган.

Куннинг асосий воқеаси. Херсон яна ўққа тутилди

21 феврал куни — Россияда Владимир Путин Федерал мажлисга мурожаат қилаётганида — Россия қўшини Херсон марказини ўққа тутди. Маҳаллий «Мост» нашри гувоҳларга таяниб хабар беришича, снарядлардан бири жамоат транспорти бекатига келиб тушган, бу вақтда бу ерда одамлар бўлишган. Шаҳар маъмурияти маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан беш киши ҳалок бўлиб, 21 киши яраланган. Қуйида ракета зарбаларидан кейин Херсонда юзага келган вазият акс этган суратлар.

Vincenzo​ Circosta / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA
Nina Lyashonok / AP / Scanpix / LETA
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA
Lisi Niesner / Reuters / Scanpix / LETA

Путиннинг мурожаати Қрим ва ЛХРда жонли намойиш этилиши

21 феврал куни Владимир Путин Федерал мажлис қаршисида чиқиш қилди. У Ғарбни Украинадаги урушни бошлашда айблади ва Россия гўёки бу урушни тўхтатишга ҳаракат қилганини айтди. У шунингдек «махсус ҳарбий амалиёт» фахрийларига турли имтиёзлар ваъда қилди, РФ Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги келишувдаги иштирокини тўхтатишини маълум қилди.

Путиннинг нутқи Россиянинг турли шаҳарларида, шунингдек аннексия қилинган Қримда ва Украинанинг босиб олинган бошқа ҳудудларидаги кўча билбордларида трансляция қилинди.

Путиннинг чиқиши Севастопол кўчаларидан бирида трансляция қилинмоқда
Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA
Луҳанск областининг босиб олинган Новоайдар посёлкаси аҳолиси Путин нутқи трансляциясини кузатмоқда. Новоайдар Луҳанскдан 55 километр шимоли-ғарбда жойлашган, бу ҳудуд 2022 йил 3 мартида Россия қўшини томонидан босиб олинганди.
AP / Scanpix / LETA

Фронтнинг турли чеккаларидаги украин жангчилари

Украина шаҳарлари ўққа тутилиши

Областлар маъмуриятларига кўра, 21 феврал куни Россия қўшинлари Украинанинг саккиз областини ўққа тутди. Улар орасида — Запорижжя, Днипропетровск ва Луҳанск областлари бор. Жабрланганлар ва вайронгарчиликлар тўғрисидаги якуний маълумотлар келиб тушмаган.

Запорижжя области Степногорск посёлкасида яшовчи киши  ўққа тутилган кўп квартирали уй олдидаги кўчани супурмоқда. Степногорск Запорижжя шаҳридан тахминан 40 километр жанубда жойлашган.
Reuters / Scanpix / LETA
Днипро шаҳрида ҳаво тревогаси эълон қилингач, дзюдо ва қиличбозлик мактабининг ерости бошпанасида машғулотларни давом эттираётган ўқувчилари
Gian Marco Benedetto / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Донецк области Максимильяновка қишлоғи аҳолиси вакиллари россияликлар ракетаси келиб тушган уй ҳудудида харобаларни тозаламоқда. Максимильяновка Донецк шаҳридан тахминан 40 километр ғарбда жойлашган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Италия бош вазири Бучада 

Италия бош вазири Жоржиа Мелони Киев областига келди — у Буча ва Ирпин шаҳарларида бўлиб, россиялик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари оммавий қабрларини зиёрат қилди. Киев области ҳарбий маъмурияти қайд этишича, Мелони «кўрган манзараларидан қаттиқ таъсирланган». Украина қуролли кучлари Буча ва Ирпинни 2022 йил апрелида озод этганди. Икки шаҳарда ҳам Россия босқини вақтида юзлаб тинч аҳоли вакиллари шафқатсизларча қатл этилган.
Federico Quintana / SIPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид