Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина болаларнинг Россияга депортациясини геноцид деб атади
Минглаб украиналик болалар Россияга мажбуран олиб кетилди, деди Дмитрий Кулеба БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида. Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари бу амалиётни геноцид деб атади. Москва айбловларни рад этяпти.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба украиналикларнинг қўшни давлатга оммавий олиб чиқиб кетилишига ишора қилиб, Россияни геноцидда айблади. Кулебанинг сўзларига кўра, Россия томони минглаб болаларни рус оилаларига асраб олиш ва уларни рус қилиб қайта тарбиялаш учун Украинадан мажбуран олиб чиққан. 22 февраль, чоршанба куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг фавқулодда сессияси очилишида Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари: "Бу геноцид", деб маълум қилди.
Москва бу каби айбловларни рад этиб, украиналикларнинг Россияга кўчиб ўтишини уруш зонасидан эвакуация қилиниши билан изоҳлайди. Бундан ташқари, Россия томони болаларнинг депортация қилинишини ҳам рад этяпти, шу билан бирга даволаниш ёки дам олиш учун саёҳатлар ҳақида гапиряпти.
Шу билан бирга, Украина ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Хитойнинг урушни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича эҳтимолий режаси ҳақида вазминлик билан гапирди. Кулебанинг тушунтиришича, у асосий қоидалар билан таниш, лекин ҳужжатни тўлиқ ўрганиши керак. Киевнинг ўз режаси бор, бу устувор вазифа бўлиб қолмоқда, деди Кулеба. Аммо Украина томони «фикрлари борлар билан гаплашишга» тайёр, деди у.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025