Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ Россиядан газ импорт қилишдан бош тортгач, 12 миллиард евро тежади
Ember Climate тадқиқот маркази маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан бери Европа Иттифоқи қуёш ва шамолдан 50 тераватт-соатдан кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқарган, бу эса 90 тераватт-соат газ импортига тўғри келади.
Европа Иттифоқи Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли Россия газини импорт қилишдан бош тортганидан сўнг, Европа давлатлари қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқаришни кенгайтириш натижасида 12 миллиард евро тежашга муваффақ бўлишди. Бундай хулосаларга 22 февраль, чоршанба куни Ember Climate таҳлилий маркази тақдим этган тадқиқот муаллифлари келишди. «Қувватларнинг кенгайиши ва қулай об-ҳаво шароити туфайли шамол ва қуёш электр станциялари уруш бошланганидан бери ЕИда рекорд миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарди», — дейилади ҳисоботда.
2022 йилнинг мартидан 2023 йилнинг январи охиригача ЕИ 2021-2022 йилларнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўпроқ шамол ва қуёш электр энергияси ишлаб чиқарди, дея қайд этади тадқиқот муаллифлари. Европа Иттифоқидаги барча электр энергиясининг қарийб чорак қисми (23 фоизи) ана шу манбалар ҳисобига тўғри келади - бу «яшил энергия»га ўтиш давридаги энг юқори кўрсаткич. Кўрсатилган ойларда жами 50 тераватт-соат қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилди, бу 12 миллиард еврога тенг 90 тераватт-соат газ импортига тўғри келади, дейилади тадқиқотда.
Ember Climate ҳисоб-китоблари ўрганиш давридаги ўртача энергия нархларига асосланган. Умуман олганда, марказ маълумотларига кўра, Европа Иттифоқига табиий газ импорти 5 фоизга қисқарган, мартдан январгача Россия газининг улуши 16 фоизни ташкил этган бўлса, Украинада кенг кўламли уруш бошланишидан олдин бу кўрсаткич 40 фоизга етган.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025