Жаҳон | 15:24 / 24.02.2023
18895
7 дақиқада ўқилади

Донецк областидаги жанглар: Вуҳледарга юриш қилинмоқда, Марйинкада эвакуация. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 365-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Испания бош вазири Педро Санчес Киевга ташриф буюрди. У Володимир Зеленский билан учрашди ва ўз мамлакати Украинага Leopard русумли танклардан олтитасини етказиб беришини анонс қилди.
  • Аннексия қилинган Қримдаги радиостанцияси эфирига бузиб кирилди ва Украина ҳарбий разведкаси раҳбари Кирилл Будановнинг хабари эшиттирилди: «Қрим, Донбасс ва Украинанинг бутун жануби бутунлай уйга қайтарилади. Биз Украинанинг ҳар бир хоинини, қаерга яширинмасин, топамиз. Барча ватанпарварлар: ҳаракат вақти келди! Кутинг. Биз сиз томон борамиз».
  • Financial Times газетаси Россиянинг Украинага босқини бир йиллиги муносабати билан катта мақола эълон қилди. Унда хусусан, Россия қўшини хатолик туфайли ўзларининг бир неча самолётларини уриб туширгани ҳақида гап боради. Шунингдек, нашр маълумотига кўра, Владимир Путин Украинага ядро зарбаси бериш фикридан қайтгани айтилган.
  • Белгород областида РФ мудофаа вазирлигининг Су-25 русумли ҳарбий самолёти қулаб тушди. Идора маълумотига кўра, штурмовик жанговар топшириқни бажариб аэродромга қайтаётган бўлган.
  • Аннексия қилинган Донецкнинг Россия томонидан тайинланган раҳбарияти шаҳар Украин қўшинлари томонидан ўққа тутилганини хабар қилди. Тўрт киши ҳалок бўлган.
  • Урушнинг бир йили давомида Россия судларига армияни «обрўсизлантириш» бўйича олти минг иш келиб тушган.
  • G7 мамлакатлари Украинани молиявий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун ажратади.

Вуҳледар учун жанг

Вуҳледар — Донецк области жанубидаги шаҳар, у Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда. 23 январ куни аннексия қилинган «ДХР» расмийлари Россия қўшини Вуҳледарга кирганини хабар қилганди, аммо Украина томони бу маълумотни рад этди. Феврал ойи ўрталарида Украина қуролли кучлари Бош штаби Вуҳледар остонасида Россия денгиз пиёдалари бригадаси тор-мор этилганини маълум қилди. РФ армияси ҳарбийларидан бири шаҳар атрофидаги жангларда 500 нафар қуролдоши ҳалок бўлганини айтди. Россия мудофаа вазирлиги бу хабарларга муносабат билдирмаган.

23 феврал куни Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия қўшини Вуҳледарга янги юриш бошлашга тайёрланаётганини маълум қилди. Аммо британ разведкаси РФ армияси бу йўналишда илгарилаши мумкинлигига шубҳа билан қарамоқда. Украина қуролли кучлари Бош штаби тасдиқлашича, Вуҳледар ҳудудида россияликларнинг казаклардан ташкил топган кўнгиллилари юришда иштирок этишдан бош тортган — «аввалги юришдаги муваффақиятсизлик ва шахсий таркибдаги улкан йўқотишлар туфайли».

РФ мудофаа вазирлиги 23 феврал кунги брифингида Россия қўшини бир кун ичида Украина қуролли кучларининг олтита ўқ-дори омбори йўқ қилингани, шундан иккитаси Авдийивка ва Вуҳледар ҳудудида жойлашгани ҳақида маълум қилди.

Вуҳледарда вайрон бўлган кўп қаватли уй
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийси дрон учирмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари россияликлар позицияларига ўт очмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Вуҳледарда вайрон бўлган уй олдидаги киши
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA
Вуҳледарда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилининг уй ҳовлисидаги қабри. У 2022 йил 1 декабрида ҳалок бўлган
Alex Babenko / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин позициялари

Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, Россия қўшини Купянск, Лиман, Бахмут, Авдийивка ва Шахтёр йўналишларида ҳужум қилмоқда, шунингдек фуқаролик инфратузилмаларига зарбалар бермоқда.

24 феврал тонгида ёлланма жангчилари Донецк областида жанг қилаётган «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин Берховка қишлоғи эгаллангани ва амалда ярим йилдан ортиқ вақт давомида қамал қилинаётган Бахмут чеккасига етиб келингани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, Украина қуролли кучлари Бош штаби эрталабки ҳисоботида РФ армиясининг Берховка ҳудудидаги юриши муваффақиятсиз кечгани ҳақида хабар берган. РФ мудофаа вазирлиги ҳозирча бу қишлоқ эгаллангани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирмади.

Қуролини тозалаётган украиналик ҳарбий
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA
Россияликлар позициялари танкка қарши гранатомётлардан ўққа тутилаётган чоғда окопда ётган Украина қуролли кучлари жангчиси
Yasuyoshi Chiba / AFP / Scanpix / LETA

Марйинкадан эвакуация

Украина қуролли кучлари назоратида қолаётган Марйинка шаҳри 2014 йилда айирмачилар томонидан эгаллаб олинган Донецк шаҳридан 20 километр жануби-ғарбда жойлашган. Украина қуролли кучлари Бош штабига кўра, феврал ойида украин қўшини РФ армиясининг Марйинка ҳудудида 350 дан ортиқ ҳужумини қайтарган. Шаҳардан тинч аҳоли вакиллари эвакуация қилинмоқда.

Марйинкадан 20 километр масофадаги Курахове шаҳрининг кўриниши. Курахове тез-тез россияликлар томонидан ўққа тутилади
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Марйинкада яшовчи 60 ёшли Лана шаҳардан эвакуация бўлишга тайёрланмоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Марйинкада яшовчи Юсефа шаҳарни тарк этиш олдидан ўз квартирасида йиғламоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Оқ фаришталар» полиция экипажи аъзолари — улар ҳарбий ҳаракатлар ҳудудидаги аҳолини эвакуация қилишга масъул
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Оқ фаришталар» Марйинка аҳолисига инсонпарварлик ёрдами тарқатмоқда
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Марйинка яқинидаги террикон (фойдали қазилмалар қазиб олинган жойда сунъий пайдо бўлган тепалик). Украинанинг бу қисмида кўмир тошлари, гил ва кварц қуми қазиб олинади.
Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Ракета зарбалари вақтида метрога тушган харкивликлар

Кенг кўламли урушнинг илк куниданоқ Украина шаҳарларидаги метро бекатлари минглаб одамлар учун бошпана вазифасини ўтади — ва «ерости шаҳарлари»га айланди. Қуйида Россия қўшини мунтазам равишда ўққа тутиб келаётган Харкивдаги еростидаги ҳаёт акс этган суратлар.

Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Mustafa Ciftci / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкивдаги ҳарбий қабристон

 

Ҳалок бўлган украин ҳарбийларининг қабрлари устидаги миллий байроқлар
Pavlo Pakhomenko / EPA / Scanpix / LETA

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид