Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Маккадаги «Ал-Буроқ» музейи коллекциялари иштирокида кўргазма ташкил этилади
Ўзбекистон Бош консулхонаcи ходимлари Макка шаҳридаги «Ал-Буроқ» хусусий музейи директори Муҳаммад Хамдан Ал-Буроқ билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музей раҳбари билан кечган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида маданий-маърифий соҳада, хусусан, маданий мерос, музейлар фаолиятини ривожлантириш бўйича икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон музейлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, музейда сақланаётган мамлакат тарихига оид осори-атиқаларни биргаликда тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Сўнгра хусусий музейда сақланаётган қадимий тилла, кумуш ва оддий тангалар, қоғоз пул бирликлари кўздан кечирилди.
Маълум бўлишича, ушбу музей экспонатлари Саудия Арабистонида ташкил этиладиган кўргазмаларда мунтазам намойиш этиб келинмоқда. Бундан ташқари, қўшни давлатларда кўргазмалар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Музейда Аббосийлар халифалигининг Ал-Маъмун бошқаруви даврида Самарқанд шаҳрида чиқарилган кумуш танга ҳам сақланмоқда. Шунингдек, Ҳиндистонда Бобурийлар даврида зарб этилган кумуш тангалар ҳам бор. Музейда ислом давлатларида муомалага киритилган илк қоғоз пуллар стенди ташкил этилган.
Музей билан танишув якунида томонлар Ўзбекистондаги музейлар билан ҳамкорликда ишлаш ва ушбу музей коллекциялари иштирокида Ўзбекистонда кўргазма ташкил этишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
11:50 / 22.02.2025
“Титаник” чекув хонасидаги олтин қандил АҚШда музейга қўйилди
13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?
01:32 / 26.01.2025