Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинага 10 миллиард долларлик бюджет ёрдами ажратади
АҚШ Украинага бюджет ёрдами ва мамлакат энергетика тизимини қўллаб-қувватлаш сифатида 10 миллиард доллар ажратади, дейилади Давлат департаменти сайтида.
Маблағнинг катта қисми (9,9 миллиард доллар) Жаҳон банки механизмидан келиб тушади ҳамда «соғлиқни сақлаш, таълим ва фавқулодда вазиятлар хизматлари» фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Яна 250 миллион доллар Украина энергетика тизимига йўналтирилади.
«Ушбу маблағлар Украина бўйлаб мактаблар, шифохоналар учун генераторлар, уйлар ва бошпаналарни иситишни таъминлашга ёрдам беради», — дейилади баёнотда.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага 2 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди.
Унга, хусусан, Himars ялпи ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, лазер билан бошқариладиган ракета тизимлари учун ўқ-дорилар, дронларнинг бир нечта турлари, шу жумладан модернизация қилинган Switchblade 600 камикадзе дронлари, Россия учувчисиз учиш аппаратларига қарши жанговар қуроллар, электрон урушларни аниқлаш учун ускуналар , артиллерия ўқ-дорилари, шунингдек, миналарни тозалаш учун ускуналар киради.
Пентагон биринчи марта Украина оладиган ўқ-дорилар миқдори ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025