Ўзбекистон | 13:53 / 25.02.2023
9985
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистон портлари орқали ташиш йўлга қўйилиши мумкин

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консули Отабек Турсинбеков Қозоғистоннинг «Порт Қуриқ» бош директори Серик Ахметов билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Учрашувда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ушбу порт орқали ташиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Серик Ахметовнинг айтишича, айни пайтда порт инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида халқаро ҳамкорлар билан ишлар олиб борилмоқда. «Порт Қуриқ»ни келгусида ривожлантириш учун бир қатор инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, - деди порт раҳбари. - Шу жумладан портда «Саржа» кўп функцияли денгиз терминалини қуриш назарда тутилган. Ушу вазифалар портнинг юк ўтказувчанлик имкониятини сезиларли даражада оширади».

Қайд этилишича, портнинг юк ўтказувчанлик имкониятининг кенгайиши Ўзбекистон тадбиркорларининг ҳам Транскаспий халқаро йўналиши орқали савдо-иқтисодий алоқаларининг фаоллашишига хизмат қилади.

Мавзуга оид