Жаҳон | 16:05 / 26.02.2023
22368
7 дақиқада ўқилади

Бахмут ва Вуҳледар мудофаасидаги жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 367-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин «штурм бригадалари» Бахмутдан шимолдаги Ягодное посёлкасини эгаллагани ҳақида хабар берди. Украина қуролли кучлари бош штаби 26 феврал тонгидаги сводкасида россияликларнинг Ягодноега ҳужуми қайтарилганини маълум қилган.
  • Евроиттифоқ Россия билан муносабатлардаги санкцияларнинг ўнинчи пакетини қабул қилди. Яна уч банк санкцияга тушган: Альфа-банк, Росбанк ва «Тинькофф».
  • Россия нефти «Дружба» газ қувури орқали Полшага келиши тўхтади, бу ҳақда Полшанинг нефтни қайта ишловчи PKN Orlen компанияси раҳбари маълум қилди.
  • АҚШ Россия ва Беларус билан муносабатларда экспорт чекловларини кенгайтирди, Америка компаниялари етказиб бериши учун махсус рухсат талаб этиладиган маҳсулотлар рўйхатига смартфонлар ва маиший техникалар ҳам киритилди.

Кун кадри. Харкивдан Белгород шаҳрига борувчи йўлдаги йўл белгиси

2022 йил 24 феврали тонгида Украина армияси ва россиялик ҳарбийлар ўртасида жанглар бошланган Харкив атрофидаги йўлда ўқ ва снаряд парчалари излари қолган йўл белгиси. Володимир Зеленский ўтган йилни «Енгилмаслик йили» деб атади ва бу йил «ғалаба йили бўлиши»ни айтди. Фото: Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA

Зеленский уруш бошлангани бир йиллиги тадбирларида 

Украина президенти мамлакат қуролли кучларининг ҳалок бўлган аскарлари яқинларига мукофотлар топширмоқда. Киев, София майдони. Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Киевдаги София майдонида Зеленскийнинг чиқишини тинглаётган украин ҳарбийлари
Украина президенти матбуот хизмати
Володимир Зеленский ва Полша бош вазири Матеуш Моравецкий Киевдаги ҳарбий госпиталлардан бирига ташриф вақтида
Украина президенти матбуот хизмати
Зеленский Киев-Печерск лаврида капелланлар — Украина қуролли кучлари ва Миллий гвардия сафида хизмат қилаётган руҳонийлар билан учрашди. Мамлакатда капелланлик хизмати 2022 йилда қонунан жорий этилди. Зеленский руҳонийларнинг руҳий мадади фронтдаги жангчиларга ҳам, уларнинг мамлакат ичкарисидаги қариндошларига ҳам катта ёрдам беришини таъкидлади.
Украина президенти матбуот хизмати

Фронт бўйи шаҳарларидаги украин ҳарбийлари  

Украина қуролли кучлари 28-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳарбийлари Бахмут атрофида 2С3 «Акация» гаубицасидан россияликлар позициясини ўққа тутмоқда.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмут атрофидаги 28-алоҳида механизациялашган бригада ҳарбийлари Ғарб техникалари етиб келгунча советлар даврига мансуб қуроллар билан жанг олиб боришига тўғри келмоқда.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
28-бригада Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошидан буён ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, бу бригада жангчилари аввалроқ Украина армиясининг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Херсонни озод этганди.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
28-бригада жангчилари Бахмут атрофида «Вагнер» «штурм отрядлари» юришини тўхтатиб турибди. Шу кунларда ушбу хусусий ҳарбий компания раҳбари Евгений Пригожин унинг ёлланма жангчилари шаҳар шимолидаги Ягодное қишлоғини эгаллаганини маълум қилди.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
17-алоҳида танк бригадаси жангчилари Т-64 танкида
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Кенг кўламли босқин даврида 17-бригада 2022 йил майида Харкив областидаги жангларда фаол иштирок этганди, ўшанда россияликларнинг Шимолий Дон дарёсини кечиб ўтмоқчи бўлган ўнлаб зирҳли техникалари кечувда яксон этилганди.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Яқинда қилинган ҳужумлардан бири вақтида ушбу бригада танкчилари россияликларнинг БМП-3 техникасини йўқ қилди. «Бизда барчаси „гуд“. Орклар яна ўрмалаб келмоқда — уларга зарба бериш керак», дейди жангчилардан бири украин журналистига интервюсида.
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
17-танк бригадаси ҳарбийси Олег дам олиш вақтида
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украина кўнгиллилар армияси жангчилари — Россияда экстремистик ҳаракат деб тан олинган «Правый сектор» базасида яратилган — Украина қуролли кучлари билан биргаликда Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмоқда.
John Moore / Getty Images
Украина кўнгиллилар армияси жангчилари ҳарбий ҳаракатлар орасидаги танаффус вақтида Донбассда фронт чизиғи яқинида бўш қолган уйлардан бирида барпо этилган базада дам олмоқда.
John Moore / Getty Images
Донбасс фронтида Украина кўнгилли армияси базасидаги кузатув пункти.
John Moore / Getty Images
Фронтда Украина қуролли кучлари Россия юришидан мудофааланишига тўғри келаётган яна бир участка Вуҳледар шаҳри бўлиб турибди. Фотода — зирҳли транспортёрда фронт чизиғидаги позицияни эгаллаш учун йўл олган украин денгиз пиёдалари.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Вуҳледардаги Украина қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари. Россия томонидан мунтазам равишда артиллерия зарбалари берилаётгани туфайли шаҳар пейзажи Мариупол, Бахмут ва бомбардимон қилинган бошқа шаҳарларни эслатади.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украиналик денгиз пиёдаси Вуҳледар кўчаларида патруллик қилмоқда.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Шаҳарда патруллик қилиш чоғида душман сўнгги вақтларда позициясини ўзгартирган ёки йўқлигини эҳтиёткорлик билан ўрганаётган украиналик ҳарбий хизматчилар.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Вуҳледарда артиллерия зарбасидан вайрон бўлган беш қаватли уй
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Бахмутда ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари жасадлари

George Ivanchenko / EPA / Scanpix / LETA

Изюмда эксгумация жараёнидан кейин бўш қолган қабрлар

Россия армияси Изюмдан чекингач топилган оммавий қабрда кейинги ойларда эксгумация жараёни олиб борилди. Фотода — Россия оккупацияси даврида пайдо бўлган қабристондаги бўш қабрлар.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Изюмда Россия оккупациясидан кейин тинч аҳоли вакилларининг жами 450 қабри ва ҳарбий хизматчилар кўмилган битта биродарлик қабри топилган.
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Киевдан Полшанинг Пшемисл шаҳрига жўнаб кетаётган поезд

Уруш украин оилаларини айиришда давом этмоқда: фотода — Киев вокзалидан Полшанинг Пшемисл чегара шаҳрига поезд жўнаши вақтида хайрлашаётган жуфтлик. Эркаклар ҳарбий ҳаракатлар вақтида Украинани алоҳида сабаблар кўрсатилгандагина тарк этиши мумкин. Фото: Kay Nietfeld / dpa / Scanpix / LETA

Мавзуга оид