Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада норозилик уюштирган ўзбекистонлик мигрантларга Сенат томонидан ёрдам кўрсатилмоқда
Ишчилар 4 ойдан бери маош берилмаётганига эътироз билдиришганди.
Ўзбекистон Сенатининг Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Москва шаҳрида 22 феврал куни ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида оммавий норозилик ўтказилгани юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат комиссия томонидан назоратга олинган ва бу борада хориждаги ўзбекистонликларга амалий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ва тегишли зарур чоралар кўрилиши йўлга қўйилган.
2022 йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда элчихоналар ва консуллик идоралари томонидан хорижий иш берувчилардан фуқароларнинг 1 199,7 минг АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи ва компенсациялари ундириб берилишида амалий ёрдам кўрсатилгани таъкидлаб ўтилган.
Бундан олдинроқ «Настоящее время» Россия пойтахти Москва шаҳрида ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат мигрантлари оммавий норозилик митинги ўтказгани ҳақида хабар берганди. Маълум бўлишича, Москва шаҳридаги Crocus Group компаниясига тегишли қурилиш объектида ишлаган меҳнат мигрантларига 4 ойдан бери маош берилмаган. Намойишчиларни тарқатиш учун қўриқчилар травматик қуроллардан ҳавога ўқ узган.
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси ҳам можаро юзасидан маълумот берганди.
«Иш ҳақининг ўз вақтида тўланмагани сабабли уюштирилган норозилик ҳаракати оқибатида иш берувчилар ва мигрантлар ўртасида жисмоний куч ишлатилган. Шундан сўнг корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлашга ваъда берган. Ушбу ҳолатда жароҳат олганлар ва ҳибсга олинганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ», дейилганди хабарда.
Мавзуга оид
19:34 / 26.02.2023
Россияга меҳнат мигрантлари кириб келиши 2022 йилда 33 фоизга ўсган — FinExpertizа
22:40 / 22.02.2023
20 ёшли ўзбекистонлик Россиядаги қурилишда ҳалок бўлди
22:33 / 21.02.2023
Россия ҳукумати Ўзбекистон фуқароларини қурилиш объектларига жалб қилиш лойиҳасини тўхтатди
19:30 / 18.02.2023