Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилида тартибсизликлар юз берди
Ҳаварда исроиллик икки фуқаро ҳалок бўлганидан кейин яҳудий кўчманчилар ва араблар ўртасида тўқнашувлар бошланди.
Исроиллик кўчманчилар 26 февраль, якшанба куни кечқурун Ғарбий соҳилдаги Наблус шаҳри жанубида жойлашган Ҳавар қишлоғида ғалаён кўтарди, ундан бир неча соат аввал отишма оқибатида икки Исроил фуқароси ҳалок бўлганди.
Исроил телевидениесининг хабар беришича, намойишчилар маҳаллий Фаластин аҳолисининг 30 дан ортиқ уйи, дўконлари ва машиналарига ўт қўйган. Бир неча фаластинлик оила хавфсизлик кучлари томонидан ёнаётган бинолардан қутқарилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, тартибсизликлар вақтида бир фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил армияси кейинги зўравонлик ҳаракатларининг олдини олиш учун жойлардаги ходимлари сонини ошираётганини маълум қилди.
Ҳаварда яҳудий кўчманчилар ва араблар ўртасида бошланган тўқнашувлар фонида Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняху фуқароларни хотиржам бўлишга ва «самосуд»дан тийилишга чақирди. «Қон ва бош қайнаётганда ҳам қонунни ўз қўлингизга олмасликни сўрайман», деди у видеомурожаатида.
Охирги бир неча ой ичида Фаластин ҳудудларида фаластинликлар ва Исроил армияси ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. 26 февраль куни тушдан кейин Ғарбий соҳил шимолида икки исроиллик фуқаро ҳалок бўлди. 20 ва 22 ёшли ака-ука Ҳар Браха аҳоли пунктида яшаган бўлиб, улар Ҳавардаги назорат-ўтказиш пунктида машинада отиб ташланган ва олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024