Жаҳон | 16:30 / 27.02.2023
23715
8 дақиқада ўқилади

Вуҳледар атрофидаги овчилар ва фронтда қўл-оёқсиз қолган жангчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 368-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Дождь» телеканали хабар беришича, Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан олиб чиқилган камида 400 нафар бола Россиядаги болалар уйлари ва интернатларга олиб келинган, бу жойларда улар «ҳарбий-ватанпарварлик» руҳида қайта тарбияланмоқда.
  • Беларус нашрлари ва фаоллар Минск яқинидаги Мачулишчи аэродромида икки портлаш рўй берганини хабар қилишди. Уларнинг маълумотига кўра, портлашлар оқибатида россияликларнинг А-50 русумли разведкачи самолёти шикастланган. Россиялик ҳарбий мухбирларга кўра, авиабазага дронлар ҳужум уюштирган бўлиши мумкин. Беларус ва РФ мудофаа вазирлиги бу хабарларга муносабат билдирмади. Беларуснинг собиқ хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ташкил этилган BYPOL лойиҳаси раҳбари Александр Азаров Мачулишчи аэродромидаги диверсия беларус партизанларининг иши эканини маълум қилди.
  • Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкийнинг ҳисоблашича, Украина кучлари қарши ҳужуми баҳорда бошланади. Унинг сўзларига кўра, бу юришнинг стратегик мақсадларидан бири «Қрим ва РФнинг материк қисми ўртасидан ханжар уриш» ҳисобланади.
  • «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожин унинг «штурм бригадалари» Бахмутдан шимолда жойлашган Ягодное қишлоғини эгаллагани ҳақида хабар берган. Украина қуролли кучлари бош штаби 26 феврал кунги ҳисоботида россияликларнинг мазкур қишлоққа ҳужуми бартараф этилганини айтган.
  • АҚШ Хитой Россияга қурол етказиб бериш имкониятини кўриб чиқаётганига амин. Бу ҳақда Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бёрнс CBS News телеканалига берган интервюсида айтган. 

Кун кадри. Уйга қайтиш 

Краматорск вокзалида қариндошлар учрашуви. Поезддан тушган киши Киевдан уйга қайтиб келган.
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Вуҳледар яқинидаги фронт чизиғида турган украин егер ва овчилари

Донецк области жанубида жойлашган Вуҳледар шаҳри Украина қуролли кучлари назоратида қолмоқда. Январ ойи охирида «ДХР» расмийлари Россия қўшини Вуҳледарга кирганини хабар қилганди, аммо Украина томони бу маълумотни рад этди. Феврал ойи ўрталарида Украина қуролли кучлари Бош штаби Вуҳледар остонасида Россия денгиз пиёдалари бригадаси тор-мор этилганини маълум қилди. РФ мудофаа вазирлиги 23 феврал кунги брифингда Россия қўшини бир кун ичида Украина қуролли кучларининг олтита ўқ-дори омбори йўқ қилингани ҳақида хабар берди, шундан иккитаси — Авдийивка ва Вуҳледар ҳудудида.

Феврал ойи охирида Буюк Британия мудофаа вазирлиги Россия қўшини ушбу шаҳарга янги юриш бошлашга тайёрланаётганини тахмин қилди. Вазирликдагиларнинг ҳисоблашича, Россия ушбу шаҳар атрофидаги позицияларни штурм қилиш учун яна денгиз пиёдаларини юбориши мумкин. Украина қуролли кучлари бош штаби тасдиқлашича, Вуҳледар ҳудудида россияликларнинг казаклардан ташкил топган кўнгиллилари юришда иштирок этишдан бош тортган — «аввалги юришдаги муваффақиятсизлик ва шахсий таркибдаги улкан йўқотишлар туфайли».

Вуҳледар атрофида Олекса Довбуш номидаги 68-алоҳида егер бригадаси ҳарбий хизматчилари мудофааланмоқда. Бу бригада бўлинмалари ўрмонзор ёки ботқоқли ҳудудларда жанг олиб бориш тажрибасига эга бўлган шартнома асосида хизмат қилувчи ҳарбийлар ёки фуқаролик фаолияти бригада спецификаси билан боғлиқ бўлганлардан тузилган. Бригада хизматчилари орасида — овчилар, егерлар (профессионал овчилар) ва ўрмон хўжалиги ходимлари бор. Уларнинг кўзи билан олдинги чизиқ шундай кўринишда:

Олекса Довбуш номидаги 68-алоҳида егер бригадаси ҳарбий хизматчилари Вуҳледар атрофида позицияни ўзгартиришга тайёрланмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
68-егер бригада ҳарбийси М113 зирҳли транспортёрида Вуҳледар атрофидаги позицияга кетмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Донецк областидаги олдинги чизиқда атрофни кўздан кечираётган ҳарбий хизматчи
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Донецк областида танкка қарши реактив қурилмани жангга тайёрлаш жараёни
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Егерлар бригадаси ҳарбийлари гаубицадан россияликларнинг Донецк областидаги позициясини ўққа тутмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Лвивда тикланиш жараёнидан ўтаётган украин аскарлари 

Украина шарқида Россия қўшини билан жангларда қўл ёки оёқларидан айрилган украиналик аскарлар Лвивдаги реабилитация маркази ошхонасида. Сурат марказида коляскада ўтирган — 35 ёшли Иван Некрасов. У «Гвоздика» ўзиюрар гаубицаси ҳайдовчиси бўлган ва минага тушиб қолиш оқибатида икки оёғини йўқотган.
Sean Gallup / Getty Images
19 ёшли Ондрий Голопапа Украина қуролли кучлари пиёда қисмида хизмат қилган ва 2022 йил октябрида Украина шарқидаги Бахмут атрофидаги ўрмонзорга кўчирилган. Ондрий турган позицияга миномёт снарядлари келиб тушганида у чап оёғидан айрилган. Голопапа реабилитация марказида қаллиғи Татьяна билан яшайди, улар тез орада никоҳдан ўтишади.
Sean Gallup / Getty Images
Украина жануби-шарқидаги жангларда икки оёғи ва ўнг қўлининг кафт қисмидан айрилган 23 ёшли Роман реабилитация марказидаги палатасида протез қўли билан ишламоқда.
Sean Gallup / Getty Images

Харкив областининг Каменка қишлоғидаги вайронгарчиликлар

Каменка қишлоғи 2022 йил март ойи охиридан россияликлар назоратида бўлган. Изюм районидаги бошқа аҳоли яшаш манзиллари каби Украина қуролли кучларининг муваффақиятли қарши ҳужумидан сўнг сентябр ойи ўрталарида Каменка украин ҳарбийлари назоратига қайтарилган. Ҳозирда, 2023 йил феврал ойи охирида, россияликлар қишлоқни ўққа тутишда давом этмоқда. Қуйида унинг урушнинг бир йиллигидаги кўриниши акс этган суратлар.

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Аэрофотосъёмка: Каменкадаги кўчада вайронгарчилик
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA

Мариупол: қамал бошланганидан бир йил ўтиб

Мариуполда жанглар кенг кўламли босқиннинг иккинчи кунидаёқ бошланиб кетган, 2 март кунига келиб Россия қўшини шаҳарни қуршовга олган ва шаҳарнинг катта қисмини эгаллаган. Мариупол икки ой мобайнида қамал ҳолатида яшаган. «Азовстал» металлургия комбинати қаршилик ўчоғи бўлган, The Guardian маълумотига кўра, бу ерда Украина қуролли кучларининг 2000 нафар атрофидаги жангчиси, шу жумладан «Азов» полки аъзолари қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. «Азовстал»да улар билан бирга тинч аҳоли вакиллари ҳам яширинганди — май ойи бошида, турли маълумотларга кўра, заводдан 101 нафардан 156 нафаргача одам эвакуация қилинган, шундан 20 нафари болалар бўлган. 16 май куни эса «Азовстал»да турган барча украин ҳарбийлари асир тушишган.

БМТ баҳоларига кўра, Мариуполда кўп қаватли турар жой биноларининг 90 фоизи ва хусусий уйларнинг 60 фоизи, ўнлаб мактаблар ва болалар боғчалари шикастланган. 2022 йил сентябрида сохта референдумдан кейин Мариупол ҳам «ДХР» ҳудудидаги бошқа шаҳарлар қатори Россия Федерацияси таркибига «киради». Қуйида бу ерда бугунги ҳаёт акс этган суратлар.

Мариуполда вайрон бўлган театр ёнидан ўтаётган тинч аҳоли вакиллари
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
Шикастланган уйлар орасидан ўтаётган ўсмирлар
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA
Азов денгизи ёқасидаги станцияда ҳаракатланиш чоғида ёниб кетган вагонлар
Alexei Alexandrov / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид