Хоразм вилоятига прокурор тайинланди
У бунгача Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

27 феврал куни Хоразм вилоят секторлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва давлат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Раҳимов қатнашди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, йиғилишда Муродхон Мусохонович Аҳмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев сўзга чиқиб, вилоятда фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталди ва галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Маълумот учун, адлия катта маслаҳатчиси Муродхон Аҳмедов бунгача Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октябридан буён Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаган Ботир Қудратхўжаев 2022 йил ноябрида Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига ўтганди.
Мавзуга оид

20:24 / 02.04.2025
Хоразмда пулини кўпайтириб беришни айтиб, мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

16:38 / 18.03.2025
Хоразм вилоятининг учта туманида ҳоким ўзгарди

14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?

12:08 / 27.09.2024