Ўзбекистон | 15:12 / 28.02.2023
19452
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган «Дамас» ҳайдовчиси аниқланди

Наманган туманида ўтказилган рейд давомида «Дамас» русумли автомашина тўхтатилди. 

Видеодан кадр

Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, йўл-патруль хизмати ходимлари тўхтатилган автомашинада 25 нафар бола олиб кетилаётганини аниқлашган. Автомобил олд ўриндиғида ҳам бир аёл бўлган.

Ҳайдовчи ҳар куни болаларни боғчадан олиб кетишини, шу куни болалар сони кўпайганини айтди.

Инспекторлар ҳайдовчига унинг қилмиши болалар ҳаётини хавф остига қўйишини тушунтириб, келажакда бундай ҳолатга йўл қўймаслик ҳақида қаттиқ огоҳлантирди.

Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилгани айтилади.

Мавзуга оид