Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси Венесуэла ва Боливия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг март ойидаги ФИФА кунларида спарринг рақиблари маълум бўлди.
ЎФА расмий сайти хабарига кўра, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида Саудия Арабистонида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Вакилларимиз йиғин доирасида Боливия ва Венесуэла миллий жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.
Жанубий Америка қитъаси вакилларига қарши баҳслар 24 ва 28 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

24 март (жума)
Ўзбекистон – Боливия
28 март (сешанба)
Ўзбекистон – Венесуэла.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 Жанубий Америка саралаш босқичида Боливия 9-ўринни, Венесуэла эса сўнгги 10-ўринни эгаллаганди. Ўзбекистон эса саралаш босқичини 2-раунддаёқ якунлаган эди.
Мавзуга оид
18:34 / 26.05.2025
Ўзбекистон терма жамоасининг тарихий учрашуви 9 қаватли бино баландлигида катта экранда намойиш этилади
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
17:35 / 21.04.2025
Салвадор президенти венесуэлалик ноқонуний мигрантларни «сиёсий маҳбуслар»га алмашмоқчи
15:39 / 20.04.2025