Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша армия модернизацияси доирасида 1000 та Borsuk пиёда жанговар машинасини сотиб олади
Полша Мудофаа вазирлиги армияни модернизация қилиш доирасида Полшада ишлаб чиқарилган 1000 та янги пиёда жанговар транспорт воситаларини қабул қилиб олиш бўйича тарихдаги энг йирик шартномани имзолади.
Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Полшанинг Huta Stalowa Wola қурол компанияси билан 1000 дона Borsuk пиёда жанговар машинаси ва 400 дона ҳамроҳлик қилувчи техника ишлаб чиқариш бўйича ҳадли шартномани имзолади, деб хабар беради 28 февраль, сешанба куни ҳарбий идора.
Шартнома Полша мудофаа саноати тарихидаги энг йирик битим бўлади, дея қайд этди Полша Мудофаа вазирлиги. «Бу тарихий келишув. Собиқ совет давридаги БВП-1 тарихга айланмоқда. Полша конструкторлари томонидан ишлаб чиқилган ва Huta Stalowa Wola томонидан ишлаб чиқариладиган Borsuk бу машинани муваффақиятли алмаштиради. Биз уни жиҳозлаш орқали Полша армиясини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналар билан мустаҳкамлаяпмиз. Қачонки, бундай имкониятлар мавжуд бўлса, улардан фойдаланамиз», — деди Блашчак.
Биринчи тўртта пиёда жанговар машина Полша армиясига 2023 йилда етказиб берилиши керак. Блашчакнинг сўзларига кўра, кейинги етказиб беришлар «тезкорлик билан амалга оширилади», аммо вазир аниқ саналарни айтмади. Полша оммавий ахборот воситалари таъкидлаганидек, ҳукумат янги "БМП" сотиб олишни режалаштирган, аммо Россиянинг Украинага бостириб кириши туфайли бу жараённи тезлаштирди.
Полшанинг янги пиёда жанговар машиналарини сотиб олиши мамлакат армиясини кенг кўламли модернизация қилиш доирасида амалга оширилмоқда. «Интенсив модернизация ишлари олиб борилмоқда. Иложи бўлса, биз Полшада ишлаб чиқарилган замонавий жиҳозларга буюртма берамиз», деб ёзади мамлакат Мудофаа вазирлиги ва Полша армияси «Европадаги энг кучли ва энг жиҳозланган армиялардан бирига айланиб бораётганини» таъкидлади.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
11:04 / 10.05.2025
Франция ва Полша икки давлат ўртасида дўстлик шартномасини имзолади
20:44 / 02.05.2025