Ўзбекистон | 10:47 / 01.03.2023
3394
2 дақиқада ўқилади

Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлиси 2 март куни чақирилади

28 февраль куни Сенат Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Фото: Kun.uz

Мажлисда Сенатнинг ўттиз еттинчи ялпи мажлисини 2023 йилнинг  2 март куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилганидек, видео-конференц-алоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда бир қатор қонунлар ва масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Рақобат тўғрисида”ги, “Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

“Ўзбекистон Жиноят ҳамда Жиноят-ижроия кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Молиявий истеъмол кредити бериш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги Қонунининг 15-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги, “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

Сенаторлар Олий Мажлис Сенатининг 2022 йилдаги фаолияти ва 2023 йилга мўлжалланган устувор вазифалари борасидаги масалани кўриб чиқади ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директорининг Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятлари бажарилиши ҳолати ҳақидаги ахборотини эшитади.

Ялпи мажлисда Сенат Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш ҳам назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид