Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ Ўзбекистонда ерларни суғориш ишлари самарадорлигини оширишга ёрдам беради
Фарғона водийсидаги насос станцияларини янгилаш учун қарийб 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги суверен кредит ажратилади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистоннинг Фарғона водийсида ерларни суғориш ишларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. ЕТТБ маблағлари, асосан, Ўзбекистоннинг учта вилоятида зарур муҳандислик ишларини молиялаштиришга йўналтирилади.
Ўзбекистонга берилаётган 199,96 миллион АҚШ долларигача бўлган суверен кредити Фарғона водийсида собиқ СССР даврида қурилган 118 та эскирган насос станцияларини модернизация қилишга ёрдам беради. У замонавий, энергия жиҳатдан самарадор насос агрегатларини сотиб олиш ва ўрнатиш, шунингдек, тегишли инфратузилмани қайта қуриш учун сарфланади.
Мазкур лойиҳа суғориладиган деҳқончиликка боғлиқ бўлган ва йил давомида ёғингарчилик миқдори кам бўлган бу ҳудуд учун ўта муҳим суғоришга мўлжалланган сувни минтақавий ташиш тизимининг самарадорлигини оширади.
Эски сув насосларини замонавий ускуналар билан алмаштириш сув сарфини яхшироқ назорат қилиш ва йўқотишларни камайтириш имконини беради. Бу модернизация атроф-муҳитга бевосита ижобий таъсир кўрсатиши, йиллик электр энергияси истеъмолини 277 минг МВт/соатга қисқартириши ва йиллик СО2 чиқиндиларини 129 минг тоннага камайтириши кутилмоқда.
ЕТТБ Марказий Осиё бўйича бошқарувчи директори Жужанна Харгитаи шундай дейди: «ЕТТБда биз одамларнинг турмушини яхши томонга ўзгартиришга кўмаклашамиз. Бундай яшил лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали биз ушбу ҳудуд учун муҳим бўлган сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширибгина қолмай, суғориладиган ер майдонини қарийб 32 минг гектарга кўпайтиришга ёрдам берамиз, бу эса, Ўзбекистоннинг аҳолиси энг зич бўлган вилоятларида тахминан 19 минг иш ўрни яратиши мумкин».
Мамлакатнинг Париж битими бўйича мажбуриятларига мос равишда, Ўзбекистон «Сув хўжалигини 2020-2030 йилларда ривожлантириш концепцияси» каби бир қатор стратегияларни қабул қилиш орқали сувдан барқарор фойдаланиш бўйича стратегик мақсадларни ишлаб чиқди.
Бугунги кунга қадар, ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётига 121 та лойиҳа орқали 3,71 миллиард евро сармоя киритган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
17:57 / 29.04.2025