Дунёдаги энг харидоргир автомобиллар ўнталиги тузилди
2022 йилда жаҳонда энг кўп миқдорда Toyota Corolla модели сотилган. Ушбу кроссовердан 1,12 млн дона харид қилинган. Рейтингнинг иккинчи ва учинчи поғоналардан Toyota RAV4 вa Ford F-Series жой олган.
Focus2Move 162та мамлакатдаги маълумотларини жамлаган ҳолда ўтган йилда дунё миқёсида энг кўп сотилган автомобиллар рейтингини эълон қилди.
Таҳлил натижаларига кўра, 2022 йилда жаҳонда энг кўп миқдорда Toyota Corolla модели сотилган. Ушбу кроссовердан 1,12 млн дона харид қилинган. Toyota Corolla савдоларида 2021 йилга нисбатан кичик пасайиш (2,8 фоиз) кузатилган бўлса-да, дунё бўйлаб энг кўп сотилган автомобил мақомини сақлаб қолган.
Иккинчи ўринни Toyota RAV4 кроссовери эгаллаган. Ўтган бир йил давомида 868 минг 398 дона ушбу моделдаги автомашина харид қилинган. Қайд этилишича, бу 2021 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 13,7 фоизга кам.
Кучли учликни Ford F-Series якунлаган. Бу моделдан 786 минг 337 дона сотилган ва савдоси бир йил олдингига нисбатан 8,8 фоизга камайган.
4- ва 5-ўринларни Tesla Model Y (сотув – 759 минг 579 дона, ўсиш – 88,7 фоиз) ва Toyota Camry (сотув – 667 минг 968 дона, камайиш – 2,6 фоиз) моделлари эгаллаган.
Рейтингнинг дастлабки ўнталиги қуйидагича:
1.Toyota Corolla – 1,12 млн дона;
2.Toyota RAV4 – 868 минг 398 дона;
3.Ford F-Series – 786 минг 337 дона;
4.Tesla Model Y – 759 минг 579 дона;
5.Toyota Camry – 667 минг 968 дона;
6.Chevrolet Silverado – 591 594 дона;
7.Honda CR-V – 591 минг 293 дона;
8.Toyota Hilux – 566 минг 838 дона;
9.Hyundai Tucson – 549 минг 918 дона;
10.Ram Pick-up – 545 минг 420 дона.
Мавзуга оид
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024