Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2035 йилга бориб, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи ортиқча вазн ёки семизликдан азият чекади
Ортиқча вазн ва семириш муаммоси дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд.
2035 йилга бориб Ер юзида яшовчи одамларнинг ярмидан кўпи ортиқча вазн ёки семизликка дучор бўлади ва бу муаммо болаларга кўпроқ таъсир қилади. Бундай прогноз Бутунжаҳон семизликка қарши кураш федерацияси (WOF) ҳисоботида келтирилди.
Экспертларнинг таъкидлашича, ортиқча вазн ва семириш муаммоси дунёнинг барча мамлакатларида мавжуд, аммо кам даромадли мамлакатларда бундан азият чекаётганлар сони сўнгги йилларда айниқса тез ўсиб бормоқда.
WOF ҳисоб-китобларига кўра, агар вазият ҳозиргидек давом этса, 2035 йилга бориб дунёда 4 миллиарддан ортиқ одам ортиқча вазндан, уларнинг 2 миллиарди семизликдан азият чекади. Шу билан бирга, 2035 йилга бориб семириб кетган ўғил болалар сони икки баравар кўпайиб, 208 миллионга, худди шундай муаммога дучор бўлган қизлар сони эса икки баробардан кўпроқ ошиб, 175 миллионга етади.
2035 йилда ортиқча вазнли ва семириб кетган одамларнинг жуда юқори улуши бўладиган мамлакатлар қаторида Кирибати ва Тонга (катталар аҳолисининг 67 фоизи), Самоа (66 фоиз), Микронезия (64 фоиз), Франция Полинезияси (65 фоиз) бўлади.
Вазият яхши бўлган давлатлар қаторида Виетнам (7 фоиз), Япония (8 фоиз) ва Сингапур (9 фоиз) бўлади.
Дунё учун иқтисодий оқибатлар, WOF ҳисоб-китобига кўра, ҳар йили 4 триллион доллардан ошади. Бу глобал ялпи ички маҳсулотнинг деярли 3 фоизини ташкил этади ва COVID-19 пандемияси давридаги глобал йўқотишлар билан таққосланади.
Мавзуга оид
17:46 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
13:51 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?
18:46 / 08.11.2024
Нонушта қилмаслик диабет ва семизликка олиб келиши мумкин — диетолог
20:49 / 01.03.2024