Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳлидан Москвага учаётган самолёт Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди
«Аэрофлот» авиакомпаниясининг Деҳли — Москва йўналиши бўйича AFL233 рейси самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширди.
Фото: Uzbekistan Airports
Самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:30 да Тошкент аэропортига қўнди.
Қўнишга аппендицит хуружига учраган Ҳиндистон фуқароси сабаб бўлган. Экипаж йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли муқобил аэродромга қўнишга қарор қилди.
Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025