Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
IndiGo Деҳли ва Тошкентни тўғридан тўғри рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси 2023 йил августидан Деҳли ва Тошкентни тўғридан тўғри рейслар билан боғламоқчи. Деҳли — Тошкент — Деҳли йўналиши бўйича мунтазам рейслар ҳафтасига тўрт марта Airbus А320 ва А321 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Фото: Uzbekistan Airports
Бундай ниятни авиакомпания вакиллари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси кўмагида Uzbekistan Airports билан музокаралар чоғида билдиришган.
Уч томонлама учрашув якунлари бўйича IndiGo авиакомпанияси делегациясининг Ўзбекистонга келиши доирасида музокараларнинг навбатдаги босқичини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
IndiGo — бош қароргоҳи Ҳиндистоннинг Гургаон шаҳрида жойлашган ҳинд хусусий лоукостер авиакомпанияси. Компания мунтазам қатновлар ва самолётлар сони бўйича мамлакатдаги энг йирик авиаташувчи ҳисобланади.
Мавзуга оид
22:37 / 09.05.2025
Урганч—Истанбул—Урганч рейс техник сабабларга кўра бекор қилинди
16:27 / 28.04.2025
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди
18:37 / 14.06.2024
Тошкент ва Деҳли ўртасида парвозлар сони оширилади
08:29 / 10.05.2024