Қўшма Штатларда COVID-19 келиб чиқиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб йўқ — Блинкен
АҚШ Давлат котиби коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида аниқ исботланган далиллар йўқлигини айтди.
Қўшма Штатлардаги турли департаментлар вакиллари COVID-19 коронавирусининг келиб чиқиши ҳақида турли тахминларни билдирмоқда, бироқ томонларнинг ҳеч бири ҳалигача ҳал қилувчи далилларга эга эмас. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ё
«Кенг миқёсдаги тадқиқотлардан сўнг, баъзи идораларимиз коронавирус Уҳандаги лабораториядан сизиб чиқиши натижасида пайдо бўлган деб ҳисобламоқда. Бошқалар эса, Уҳандаги бозорда пайдо бўлгани эҳтимоли каттароқ деб ҳисоблаяпти. Идораларнинг ҳеч бири қайси талқин аниқ эканини айта олмайди», деди у.
«Биз аниқ билмаймиз, лекин бунинг лабораторияда содир бўлгани эҳтимоли катта ва бу жуда реал талқин... лекин якуний эмас», деди Блинкен.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри АҚШ Энергетика вазирлиги мутахассислари COVID-19 коронавируси Хитойдаги лабораториядан сизиб чиқиши туфайли тарқалган бўлиши мумкин деган хулосага келгани ҳақида ёзган эди. Вазирлик янги разведка маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келди. ФҚБ ҳам 2021 йилда ўз манбаларидан фойдаланган ҳолда худди шундай хулосага келган.
Бироқ, нашр ёзганидек, АҚШ расмийларида бу масала бўйича ҳалигача якдиллик йўқ. Тўртта давлат идораси, шунингдек, махсус тузилган разведка мутахассислари гуруҳи ҳали ҳам вируснинг табиий келиб чиқиши назариясига мойил. АҚШнинг яна иккита департаменти ҳали аниқ бир хулосага келмаган.
Мавзуга оид
21:25
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024
АҚШ–Хитой зиддияти ва Тайван омили: Трампдан нима кутиш мумкин?
11:15 / 21.11.2024