Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Капитолийга ҳужум иши бўйича дахлсизликка эга эмас - АҚШ Адлия вазирлиги
Америка Қўшма Штатлари Президенти ўз лавозимида бўлганида тўлиқ дахлсизликдан фойдаланади. Аммо Капитолийга бостириб кириш чақириқларининг расмий вазифаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ, дея хулоса қилди АҚШ Адлия вазирлиги.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2021 йил 6 январда Вашингтондаги Капитолий биносига бостириб кириш билан боғлиқ иккита фуқаролик даъвосини кўриб чиқиш жараёнида собиқ давлат раҳбари сифатида иммунитетга эга эмас. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлигининг 2 март, пайшанба куни Вашингтондаги федерал судлардан бирига юборилган хулосасида айтилади.
Ҳужжатда таъкидланишича, президент ўз вазифасини бажариш чоғида содир этган хатти-ҳаракатлари бўйича тўлиқ дахлсизликка эга, бироқ у ўз хизмат вазифалари доирасидан ташқарида бўлган ҳаракатлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Айни дамда Трампга қарши фуқаролик даъволари икки полициячи ва 11 конгрессмен томонидан судда кўриб чиқилмоқда. Улар 6 январь куни Вашингтондаги зўравонликларда собиқ президентни айблаб, товон пули талаб қилмоқда.
Ўша куни Трампнинг радикал тарафдорлари демократ Жо Байденнинг 2020 йилги президентлик сайловидаги ғалабаси тан олинишига йўл қўймаслик учун Капитолий биносига бостириб киришди. Беш кишининг ўлимига сабаб бўлган Капитолий биносига қилинган ҳужум АҚШ тарихида қора кунга айланди.
Ҳужумдан бироз олдин Трамп ўз тарафдорларини Капитолийга юриш уюштиришга чақирди. Илгари у Байден уни сайловларда йирик фирибгарлик туфайли мағлуб этганини даъво қилган. Айни пайтда Трамп ўзининг Капитолийга юриш уюштириш ҳақидаги сўзларини президентлик вазифаларига кирувчи муҳим жамоат масалалари бўйича гапиргани билан изоҳламоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025