Жаҳон | 21:04 / 04.03.2023
25869
2 дақиқада ўқилади

Россиялик тарғиботчи Красовский «Москва-Тошкент» рейсидан четлатилди 

У йўловчиларни ҳақорат қилгани учун самолётдан тушириб юборилган. 

Фото: РИА Новости

Россиянинг Russia Today телеканали тарғиботчиси Антон Красовский йўловчиларни ҳақорат қилгани учун «Москва-Тошкент» рейсидан четлатилди. Бу ҳақда Baza хабар берди.

Красовскийнинг ўзи ҳам ижтимоий тармоқда Аэрофлот рейсидан биринчи марта четлаштирилгани ҳақида хабар берди. 

«Биринчи марта мени Аэрофлот рейсидан тушириб юборишди. Лаънат сенларга! Аэрофлот ўлиши керак», деб ёзди у. 

Baza хабарига кўра, Красовский самолётда парвоз олдидан телефонда баланд овозда суҳбатлашган, бошқа йўловчилар ундан секинроқ гаплашишни сўраган. Шундан сўнг, тарғиботчи «қуюшқондан чиқиб кетган», бақириб, одамларни ҳақорат қила бошлаган. Шу сабабли у зудлик билан самолётдан тушириб юборилган. 

Манбаларнинг айтишича, полиция Красовский билан профилактик суҳбат ўтказган ва қўйиб юборган. 

Аввалроқ, Красовский RT канали эфирида украиналик болаларни чўктириш ва тириклай ёқишга чақирган эди. Россия Тергов қўмитаси унинг сўзларини текшириб, жиноят таркибини топмади. 

Июл ойида Красовский Украина шарқига сафар қилиб, таассуротлари ҳақида ёзиб, «Винница етишмаяпти» деб шикоят қилган эди. Бир кун олдин Украинанинг Винница шаҳри рус ҳарбийлари томонидан ўққа тутилган ва ўнлаб одамлар ҳалок бўлган эди. 

Мавзуга оид