Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Молдовага хавфсизлик тузилмаларини мустаҳкамлашда ёрдам беради
Европа Иттифоқининг фуқаролик миссияси Молдовага боради. Европалик экспертлар молдовалик кадрларни адлия, полиция ва божхона назорати соҳаларида тайёрлайди.
Европа Иттифоқи Молдовага самарали хавфсизлик тузилмаларини яратишда ёрдам беради. Шу мақсадда адлия, полиция ва божхона ходимларидан иборат Европа Иттифоқининг янги фуқаролик миссияси ёз бошида мамлакатга жўнаб кетади. Бундан ташқари, ЕИ Молдовага кибержиноятчилик ва дезинформацияга қарши кураш бўйича маслаҳат берадиган экспертларни тақдим этади, деб ёзади Германиянинг Welt am Sonntag ҳафталик нашри 5 март, якшанба куни европалик дипломатларга таяниб.
Нашрнинг ёзишича, Европа ташқи сиёсат хизмати мутахассислари аллақачон инқирозни бошқариш концепциясини ишлаб чиқишмоқда, у март ойида тайёрланади. Ушбу ҳужжат Европа Иттифоқининг Молдовадаги маслаҳат миссияси ҳажми, ваколати ва профили бўйича таклифларни ўз ичига олади. Концепция Европа Иттифоқининг 27 та давлати томонидан бир овоздан маъқулланиши керак. Миссиянинг асосий тарафдорлари Германия, Руминия, Болтиқбўйи давлатлари, Полша, Швеция, Дания, Чехия ва Португалиядир.
Февраль ойидан бери 2,5 миллион аҳолига эга Молдовани европапараст ҳукумат бошқармоқда. Қўшни Украинада бўлгани каби Молдовада ҳам мустақиллигини эълон қилган ва россияпараст айирмачилар томонидан бошқариладиган ҳудуд – Днестрбўйи бор. У ерда худди Украина Донбассидаги каби рус қўшинлари жойлашган. Молдова президенти Майя Санду Россияни Кишинёвда ҳукуматни ағдариш ниятида айблади. Молдова раҳбарияти мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишига интилмоқда, бироқ бу тартиб кўп йиллар давом этиши мумкин.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025