Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мўғулистон ташқи ишлар вазири дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради
Батцэцэг Батмунхийн хоним 8-9 март кунлари Ўзбекистонда бўлади.
Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батцэцэг Батмунхийн хоним Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг таклифига биноан 8-9 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Монцамэ хабар бермоқда.
Ташриф доирасида Мўғулистон дипломатияси раҳбари Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти билан учрашади, ўзбекистонлик ҳамкасби Бахтиёр Саидов билан расмий музокаралар ўтказади.
Шунингдек, Савдо, инвестиция, қишлоқ хўжалиги ва транспорт вазирликлари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган. Ушбу учрашувлар кун тартибида Мўғулистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини чуқурлаштириш, жумладан, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Мўғулистон ТИВ маълумотларига кўра, бўлажак ташриф Ўзбекистон билан 1992 йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён ташқи ишлар вазири даражасидаги биринчи ташриф бўлади.
Мавзуга оид
11:30 / 26.05.2025
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
17:48 / 13.05.2025