Ўзбекистон | 18:28 / 07.03.2023
19168
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп олтин захирасига эга

Дунё бўйича энг кўп олтин захирасига АҚШ эга.

Фото: Akio Kon / Bloomberg

World Gold Council (WGC) маълумотларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда энг кўп олтин захирасига эга давлат ҳисобланади.

2022 йил ноябр ҳолатига Ўзбекистоннинг олтин захираси 397,2 тоннага тенг. Қозоғистон бироз орқада – 380,4 тонна. Кейинги ўринларни Қирғизистон (16,4 тонна) ва Тожикистон (5,7 тонна) эгаллаб турибди. Туркманистон бўйича маълумот йўқ.

Дунё бўйича энг кўп олтин захирасига эга давлат АҚШ бўлиб, унинг миқдори 8133,5 тоннага тенг. Бу Ўзбекистон захирасидан 20 баробар кўп.

Кейинги ўринларни Германия (3355,1 тонна) ва Италия (2451,8 тонна) эгаллаб турибди.

Қайд қилиш жоизки, дунё мамлакатларининг олтин захираси вақт ўтиши билан кўпайиб ёки камайиб туради.

Мавзуга оид