Ўзбекистон | 11:06 / 07.03.2023
2530
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакиллари биринчи учрашуви бўлиб ўтади

Бугун Тошкентда Афғонистонга қўшни давлатлар махсус вакилларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтади.

Фото: Kun.uz

Тадбирда Ўзбекистон, Эрон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этади.

Учрашувда Афғонистондаги мавжуд вазият, мамлакатдаги вазиятни тартибга солиш ва узоқ муддатли тинчлик ҳамда барқарорликни ўрнатиш бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид