Украина Мудофаа вазирлиги аскарнинг қатл этилиши акс этган видеога муносабат билдирди
Украина Мудофаа вазирлиги фуқароларни Украина Қуролли Кучлари аскарининг россиялик ҳарбийлар томонидан қатл қурбонига айлангани муносабати билан ҳамдардлик кўрсатишга чақирди.
Душанба куни ижтимоий тармоқларда ҳарбий асирнинг қатл этилиши акс этган резонансли видео пайдо бўлди.
«Ҳалок бўлганлар ва уларнинг оила аъзолари, биринчи навбатда, ҳурмат қилиниши керак», — деб ёзди мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр Facebook’да.
У «ижтимоий тармоқлар ва одоблилик бир-бирига мос келмаслигини» таъкидлаб, марҳумнинг шахси расман тасдиқлангунча кутишга чақирди.
Зўравонлик саҳнаси акс этган кадрлар телеграм-каналларда 6 март куни кундузи пайдо бўлди.
Видеода ҳарбий формадаги киши ўрмонда туради ва чекади. Кадр ортидаги овоз айтади: «Тасвирга ол», ва камера кўтарилади. Аскар шундай дейди: «Украинага шон-шарафлар». Кейин уни ўққа тутишади ва у қулайди. Кадр ортидаги овоз рус тилида сўкинади.
Бу видео қачон ва қаерда ёзилгани маълум эмас.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024